Пост Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal 2022-08-03 07:22:16

Диққат Толибон қўмондони Тожикистонни бир ҳафта ичида босиб
#Диққат
❗️Толибон қўмондони: Тожикистонни бир ҳафта ичида босиб олишга қодирмиз😳

Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Тахор вилоятидаги маҳаллий манбаларга кўра, 2 август куни маҳаллий фаоллар билан учрашган Толибоннинг 217-армия корпуси қўмондони ўринбосари Толибон аскарлари Тожикистонни бир ҳафта ичида босиб олишга қодирлигини айтган.

Паштун миллатига мансуб Мулла Жон Муҳаммад Ҳамза Тожикистонни огоҳлантирган ва агар бу давлат “Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни тўхтатмаса ва Россия Тожикистон ортида турмаса”, улар бир ҳафта ичида бу мамлакатни босиб олишларини қўшимча қилган.

Таъкидлаш жоиз, Тахор вилоятининг қулашида мулла Жан Муҳаммад Ҳамза муҳим рол ўйнаган.

Бу вилоятда асосан ўзбеклар ва тожиклар истиқомат қилишади.

👉 @Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!