@mehrob_uz
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
253000 участников. 20 публикаций на канале.
33 Шундай қилиб фосиқлик қилганларга Роббингнинг сўзи ҳақ
33. Шундай қилиб, фосиқлик қилганларга Роббингнинг сўзи ҳақ бўлди. Улар иймон келтирмаслар.
Уларни биров иймон келтиришдан манэтгани йўқ. Ўзлари очиқ-ойдин далилларни кўра-била туриб тафаккур қилмайдилар, англаб туриб, яна бошқа ботил йўлга юриб кетадилар. Аллоҳ таолонинг мантиқини бузганлари учун ушбу бахти қаролик бошларига ёғилади.
Кейинги оятларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мушрикларга хитоб қилиш ўргатилароқ, Аллоҳнинг қудратига далиллар ва бунда мушриклар шерик қилаётган бут-санамларнинг иштироки бор-йўқлиги ҳақида баҳс этилади:
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Тонг отганда ўқиладиган дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Тонг отганда ўқиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.

Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.
Абу Довуд ривоятлари.

T.me/mehrob_uz
Ассалoму алайкум Хайрли тонг Аллоҳ таоло бугунги кунингизни
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@mehrob_uz
АШУРО КУНИ Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни
АШУРО КУНИ

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади.
Бу куннинг ўзига хос фазилати бор. Бу ҳақда кўплаб ривоят ва ҳадислар келган.

Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади: “Мен Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди”
(Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).

Ашуро кунининг фазилати у кунда тутиладиган рўза билан чамбарчас боғлиқ. Яҳудийлар Ашуро кунини улуғлаб, бу кунда рўза тутардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан хабар топганларидан кейин ўзлари рўза тутдилар ва умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар. Ҳатто Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини хабар қилдилар.

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 19 08 2021й ПАЙШАНБА МУҲАРРАМ 10
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
19.08.2021й
ПАЙШАНБА.
МУҲАРРАМ — 10

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади иншаАллоҳ!

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.08.2021
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 04:12
Ифторлик бошланиши: 19:18


🤲 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун ашуро кунининг нафл рўзасини тутмоқликни.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ ПАЙШАНБА КУНИГА
📌 АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.

АШУРО КУНИ
– Бу кун ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман», дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар». (Имом Бухорий ривояти).

АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ – Бу кун рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар. Имом Муслим ривояти.

🎁 🛍 💐 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади», дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга уланиш учун !👇👇
MEHROB.UZ
Ғафлатда қолманг АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА РЎЗАСИ Шайх
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғафлатда_қолманг!
АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА РЎЗАСИ

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.
18, 19, 20 - Август кунлари рўза тутилади.
ҲЕЧ КИМНИ КЎРМАДИМ Абдулвоҳид ибн Зайддан Халқ билан
“ҲЕЧ КИМНИ КЎРМАДИМ...”


Абдулвоҳид ибн Зайддан:
– Халқ билан машғул бўлмасдан, Аллоҳ билан машғул бўлган ҳеч бирор кишини биласанми? — деб сўрадилар.
– Ҳа, бир кишини биламан, у ҳозир келиб қолади, – деди. Шу замон эшикдан Утба ибн Ғулом кириб келди.
Ундан сўрадилар:
– Қаердан келдинг?
– Бозордан келдим.
– Йўлда кимни кўрдинг?
– Ҳеч кимни кўрмадим, – деди.


“Тазкират ул-авлиё”дан
* * *
Қалбин ёлғиз Ҳаққа тута олган ким?
Кутганин бир Ҳақдан кута олган ким?
Дунё бозоридан ҳеч кимни кўрмай,
Ҳақнинг ёди ила ўта олган ким?..

Мирзо Кенжабек
.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/mehrob_uz
ТИЛ УЧИДА АЙТИЛГАН ИСТИҒФОР Қўл учида қилинган иш
ТИЛ УЧИДА АЙТИЛГАН ИСТИҒФОР

Қўл учида қилинган иш яхши самара бермайди. Тил учида айтилган гап самимий чиқмайди. Чунончи, юракдан айтилган истиғфоргина ҳисобга ўтади. Тил учида истиғфор айтган одам ёлғончи бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Чунки, “Тавба қилдим, Ўзинг кечир”, деб туриб яна маъсият уммонига шўнғиган кимсанинг сўзида субут қолмайди.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб шундай деганлар: “(Аллоҳ яратган мавжудотларга) раҳм-шафқатли бўлинглар! Шунда (Парвардигорингиз тарафидан) сизга раҳм қилинади. (Одамлар хато- камчилигини) кечиринглар! Шунда Аллоҳ (гуноҳингизни) мағфират этади. Бир гапни эшитиб туриб унга парво қилмайдиган (яъни, ваъз-насиҳатга қулоқ солмайдиган) кимсалар ҳолига вой! Билиб туриб гуноҳ қилишда давом этадиган кимсалар ҳолига вой!” (Бухорий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган).

Айримлар: “Бу кичик гуноҳ ёки кўз илғамас камчилик”, деб бамайлихотир маъсиятга қўл уради. Бироқ қатра томиб-томиб дарё бўлишини, томчи томчилайвериб қаттиқ тошни-да ўйиб юборишини унутиб қўяди.

Қатода шундай насиҳат қилган: “Гуноҳларни давомли қилишдан эҳтиёт бўлинглар! Чунки сизлардан олдинги қавмлар Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тап тортмаганлари учун ҳалок бўлган. Улар ажаллари етгунича тавба қилмай юришган, осий ҳолларида ўтиб кетишган”.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бизлар айтаётган мана шу истиғфорнинг ўзи истиғфорга муҳтождир”, деган экан.
Давоми:👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1391
АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ ПАЙШАНБА КУНИГА
АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.
18, 19, 20 - Август кунлари рўза тутилади.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
Ким олимга тил теккизса ўзи ўлишидан олдин қалби
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким олимга тил теккизса, ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади

Матнни Дилмурод Ғуломов ўқиди.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол чунки ажал
Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол, чунки ажал қачон келишини билмайсанку!

– Машғулот кўплигидан охири кўринмаяпти.
– Нафс кейин бажарарман, деб муҳлат қўйишдан тўхтамаяпти.
– Эртага тавба қиларман.....
– Эртадан намозни ўз вақтида мукаммал ўқишни бошлайман.
– Эртадан суннат (нафл) намозларни ўқишни бошлайман.
– Эртадан Қуръон вазифамни давом эттираман.
– Эртага....эртага...., деб айтиб турганида тўсатдан ажал келиб, жонини олиб кетади.
Шунда у:
"Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин. Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир", деб қолур".
(Мўъминун сураси, 99-100 оятлар).

Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол, чунки ажал қачон келишини билмайсанку!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ғафлатда қолманг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
#Ғафлатда_қолманг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза муҳаррам ойи рўзаси экани.
2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи, деб номланиши.
3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз кечасидаги намоз экани.
4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги.
5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
Видео Муфтий Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳни охирги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Муфтий Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳни охирги манзилга кузатиш маросимида Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг қилган мавъизалари.

@MEHROB_UZ
Архив АШУРО КУНИ ОИЛАСИГА КЕНГЧИЛИК ҚИЛИБ БЕРИШ Шайх
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Архив
АШУРО КУНИ ОИЛАСИГА КЕНГЧИЛИК ҚИЛИБ БЕРИШ


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok

АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.
32 Бас мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир
32. Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнг нима бўлади? Магар залолат бўлади. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?
Аллоҳ сизнинг ҳақиқий тарбиякунандангиз–Роббингиздир. Ҳақиқат битта бўлади. У бўлинмайди. Ҳақдан бошқа яна нима бўлиши мумкин? Фақат ноҳақ бўлади, залолат-адашиш бўлади. Шундай бўлгандан кейин, эй бандалар, Аллоҳнинг ибодатини қўйиб, қайси томонга бурилиб кетмоқдасизлар?! Қаёққа?!
Одамларни тафаккурга, ақлни тўғри ишлатишга даъват қилинса, ҳақиқатни англайдилар, аммо кўплари ўша ҳақиқат бўйича иш кўрмайдилар. Ҳавои нафсларининг гапига кириб, бошқа томонларга, залолатга бурилиб кетаверадилар.
@mehrob_uz