@kongildanmaktublar
Биз сизга кўнглимиздагиларни илиндик! Creator: @Doston_Rahmat Admin: @Norchayeva
80 участников. 20 публикаций на канале.
Mahliyoxon Umurzoqova Tun Sukunat choyshabi jiqqa hòl bòlmish
Forwarded from Mahliyoxon 2211
Mahliyoxon Umurzoqova

Tun

Sukunat choyshabi jiqqa hòl bòlmish,
Soyni shaloplatib chòmiladi oy.
Kechaning kòkdagi marvaridlari
Ushbu nafosatga qòshadi chiroy.

Shu munir oqshomda seni esladim,
Yuragimni tildi achchiq iztirob.
Kòzimdan yulduzdek tomdi hislarim,
Qaydasan, azizim? Javob ber, javob...

Zulmatni poralab borar tòlin oy,
Poralanib borar oshiq yuragim.
Olamda borligim bilmading-mi sen,
Yetib bormadimi, asov tilagim!

Balki, unutgansan òtli hislarim,
Asli begonadir senga bu alam!
Aytgin, kòryapsanmi huv yulduzlarni,
Tuyyapsanmi, tunning ovozin sen ham?

Bildingmi, nedan hòl sukut choyshabi
Bilmaysan --- bilganlar Xudoga yaqin.
Mening hayotimning kechalarini
Shul sabab yoritar ishq degan chaqin.

https://t.me/mahliyoxon_umurzoqova
Бу Ишқ эди гирдоб бағрида пичирларди бир оят
***
Бу Ишқ эди...
гирдоб бағрида
пичирларди бир оят лаби...
Поёни йўқ туғён қаърида
қолдим урён денгизчи каби...
Мени ёндир...
совуқ сўнгаклар
қарсилласин чақин ургандек...
ва даҳшатга тушсин юраклар
Ишқ қонини ичиб кўргандек...
Мен ичдим бу оловли хунни
Бу — Ишқ эди...
Бу — Ишқ эдинг Сен!..
Агар гадо бўлсам бир куни
фақат сени тиланаман мен...

Asqar Mahkam
Диққат бизда 21 савол Унинг қора яшил қизил
Forwarded from 💡Let's go!!!📚📖
❗️Диққат, бизда 21-савол.

Унинг қора, яшил, қизил, сариқ турлари мавжуд. У деярли барча хонадонда бор. Ўзбекистонда уни қора ва яшил турларини кўп истеъмол қилишади. ДИҚҚАТ, САВОЛ: У нима? 😉

Вақт кетди😎

📨 Жавобларни @LetsgojavobBot’га йўлланг!

🔺Let's go!!!
Дўстларингизга улашинг, аъзо бўлинг!

👉 https://t.me/joinchat/uPm7WGP6WVVmMjcy
Yig 39 lagim kelyapti hozir juda ham Feruza
Feruza Xayrullayeva
<unknown>
Yig'lagim kelyapti hozir juda ham...

Feruza Xayrullayeva
🎤 Gulzoda O'rinboyeva

@alvon_hislar
Аста аста оқаради тонг Аста аста бўйлайди қуёш
Forwarded from SHODMONQUL SALOM via @like
* * *
Аста-аста оқаради тонг,
Аста-аста бўйлайди қуёш.
Аста-аста соч йиғар хаёл,
Аста-аста кўтарилар бош.

Аста-аста ташланар қадам,
Аста-аста бошланар кураш.
Аста-аста хўрсинар одам,
Аста-аста чарчайди яшаш.

Аста-аста силтанади қўл,
Аста-аста кемтилар юрак.
Аста-аста уйдан қочар йўл,
Аста-аста маст бўлар эркак.

Аста-аста зулфга оқ инар,
Аста-аста ёқалари ҳўл.
Аёл юзи тонгдай оқарар
Яноғида музлаб ётар сел.

Аста-аста эснайди юрак,
Аста-аста зўраяр шамол.
Изоҳлолмас, жим юрар эркак,
Изоҳ сўрмас жим юрар аёл.
Аста-аста...

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM
қадрлилар учун Миннатдорлик ўз овозимда Guljamol Asqarova
MINADDORLIK(1) Trim
#қадрлилар учун

«Миннатдорлик» ўз овозимда!

@Guljamol_Asqarova
Ромиз Равшан Пиёз тўғрай тўғрай йиғлаган аёл умринг
Ромиз Равшан

* * *
Пиёз тўғрай-тўғрай йиғлаган аёл,
умринг пиёз каби аччиқ ва тахир.
Малаксан, узилмиш қўлинг-қанотинг,
дард тутган Ҳақ бермас давосин ахир.

Кўзингда сузилган ёшни ким артар?
«Кўз ёши» деганинг недир?
Аччиқ сув.
Ширин бўса ила бошлар севгилар,
сўнггида ҳамиша пиёз аччиғи.

У ўпич ёндирмас дудоқларингни,
музлагай ўт тўла у қучоқ энди.
Санар битта-битта бармоқларингни,
ҳар кеча сен ювган чинтовоқ энди.

Келар «эр» деганинг қоқ тун ярмида,
бир қошиқ хўрагинг боқмас тотига.
Тушингда тилингдан қўпган исмлар
бири ҳам ўхшамас сенинг отингга...

Пиёз тўғрай-тўғрай йиғлаган аёл,
кўзларинг ёшини арта билмайман.
На қилай, мен сенга бир бегона, ёт,
на қилай, ёнингга кела билмайман.

Бир ишқни излайман дунёдан мен-да,
У севги қайдадир?
Билмайман бироқ.
...Ким пиёз тўғрайди менинг уйимда,
пиёз тўғрай-тўғрай ким йиғлаяжак?

Озарбойжон тилидан Раҳмат Бобожон ўгирмаси
Шафақ дарёсида оқди балиқлар Сузгичлари тилиб шом лабларини
Forwarded from Мадина НОРЧАЕВА (Madina Norchayeva) via @like
***

Шафақ дарёсида оқди балиқлар,
Сузгичлари тилиб шом лабларини.
Ва чорлаб келдилар
Оқшом рақсига
Фалакнинг энг мунис кавкабларини.
Нега уйғонмадинг, ичимдаги сўз?

Отамнинг пойига чил солди турмуш,
Нақшланди онамнинг кўзидаги дард.
Бахт - кифтимга чангал ботирган бургут
Тутдими, юксакдан қулатмоғи шарт.
Нега уйғонмадинг, ичимдаги сўз?

Мен қушдек донладим олам йиғисин,
Ва сукутга кўмдим чуғурларимни.
Бир куни йўқолдим синган чолғудай
Ўзимдан ўзимни ўғирладимми?!
Нега уйғонмадинг, ичимдаги сўз?!

@Madina_Norchayeva
Нодира Афокова Хуш ўлсин ҳар даминг эй халқ
Нодира Афокова

Хуш ўлсин ҳар даминг, эй халқ! Маним озурда ҳолим бор:
Ғаройиб хастаям ман, айши дунёга малолим бор.

Сенингдир пушти ранглар! Мен бало, саҳросидадирман.
Ғамимдан алҳазар этма, маним ғамда камолим бор.

Қилур мен бирла баҳс соғлар, “бу ишқ сиррин баён этсам”,
Нари жамъиятингдан тут, жунунсавдо хаёлим бор.

Гаҳе қуллуқ, гаҳе исён, гаҳе фарёд, гаҳе тавба!
Гаҳе ёввойи кулгулар, гаҳе ёввош зилолим бор.

Жудолиғ – безаволим бор, умид отлиғ заволим бор,
Жудолиғдай заволим бор; умидим – безаволим бор.

Манам афсонаям, эй халқ! Манам байтул ҳазан қурдим!
Исм сайёдларин сайди – ҳазин юсуфжамолим бор.

Узун йиғларманам, эй халқ! Фузун йиғларманам, эй халқ!
Бу йиғлашларга ҳад йўқдай – ичимда эҳтимолим бор.

Қизилгул баргига боқғил, ўқурсан мунча савдолар,
Кўзимга босганим – ерда паришоним рўмолим бор...
Bir qo 39 shiq izlarman Shamolning shiddati Yomg
Forwarded from "Qora" kitobidan
***

Bir qo'shiq izlarman
Shamolning shiddati
Yomg'irning isi
Quyosh harorati bo'lsin
Tinglab yo'qotayin o'zimni

Bir hikoya izlarman
Meniki bo'lgan
Tangrining sir sandig'idan
O'g'irlangan bo'lsin
O'qib murosaga kelay hayot bilan

Bir umid izlarman
Yetguncha
Uzilsin yerdan oyoqlarim
Muallaq qolayin havoda
Bir qayg'u kerak
Har on o'ldirib
Har on tiriltirsin yangidan
Qiymatini bilay hayotning

Men bir Bilqisman
Ishq quyoshi ko'r etmish ko'zlarimni
Sulaymon izlarman
Bir gunoh talabimdir
Mojaro o'marmoqqa bozor
Osilmoqqa dor
Ko'milmoqqa mozor... izlarman
Тун улғаяркан кўз бешигида Туш алла айтади дил
Forwarded from Азиз Саид
* * *

Тун улғаяркан кўз бешигида
Туш алла айтади дил эшигидан,
Юраккинам қийқирар қабоғим тирқишидан:
– Муҳаббат, туғилдим, сенга тўймадим!

Кипригим елпиркан ҳориган тунни
Қорачиқ йигирар туш калавасин,
Суякларим сас берар тирноғим орасидан:
– Муҳаббат, мен келдим, сенга тўймадим!

Умид пуфланаркан тун пуфагига,
Кўнгил ўксинади – шар бу – овунчоқ,
Юрагим жим қайтар ёзиб кўз қоғозига:
– Муҳаббат, соғиндим, сенга тўймадим!

Тасаввур кўнадўзи қатим тортар қулочлаб,
Чарчаган тулпорига дам беради хаёл ҳам,
Кипригимда кезинар битта сўқир қўшиқчи:
– Муҳаббат, мен кетдим, сенга тўймадим!..

Азиз Саид
Кетиш яхши Борадиган жойинг бўлса Кетишинг яхши Борадиган
***
Кетиш яхши.
Борадиган жойинг бўлса,
Кетишинг – яхши.
Борадиган жойинг бўлмаса ҳам
Кетиш яхшидир.
Борадиган жойингни йўл-йўлакай қуриб борсанг,
Кетиш – жуда қизиқ.

Борадиган жойинг эртак бўлса
Кетиш – чиройли.
Кетиш фақат юришдан иборат бўлса,
Кетишда чарчоқ йўқ.
Кетишинг учишга кўчса,
Демак юракка айлангансан!

Тилингда кимнидир исми бўлса,
Кетишинг – муҳаббат,
Ёлғизгина кетиш эса –
Кўнгилга кетишдир,
Дунё гўзал тортгуси
Бу кетишингдан.

Сен эса йиғлаб кетяпсан.
Бу – соғинчли кетишда
Парвардигорга етгайсан,
Худо хоҳласа...

Усмон Азим
@kongildanMaktublar Телеграм
Forwarded from Yosh ijodkorlar kengashi (Shohruh Najot)
Badiiy Tarjima yo'nalishida "Duel" tanlovining respublika bosqichida kim hakamlik qilishini istaysiz?

P/s: Agar boshqa nomzodlarni taklif qilmoqchi bo'lsangiz, takliflaringizni izohda yozib qoldiring.
Anonymous Poll
41%
Mirzo Kenjabek
23%
Odil Ikrom
7%
Gulnoz Mo‘minova
7%
A'zam Obidov
7%
Rustam Jabborov
4%
Kamoliddin Rahimov
2%
Laziza Majidova
3%
Kandilat Yusupova
5%
Jamoliddin Badalov
Кўзимдан норизо учиб ўтдилар Мен жануб эмасман Билган
Forwarded from Мадина НОРЧАЕВА (Madina Norchayeva) via @like
***
Кўзимдан норизо учиб ўтдилар
Мен жануб эмасман,
Билган турналар.
Қақраган дийдамда гиёҳдек куйган
сўзларни қироат қилган турналар.
Унут чолғуларда жон берди куйлар,
Бари оҳангларни шамоллар ютди.
Мен баҳор эмасман,
Мен ҳақда куйлаб
Ёғмурлар кўзимдан норизо кетди.
Тушларимни қавиб тўн бичди оқшом,
Тоғларнинг забардаст елкаларига.
Сўнг бори рангларим
Зулматга чўкди
Кўнглимдан қоронғи ўлкаларида.
На қуёш,
На юлдуз,
На осмон қолди.
Фақат тарк этмади
Ишқ деган бир сас.
Турналар кўзимдан учди, йўқолди
Борлиқ янгиланди, фақат мен эмас.

@Madina_Norchayeva
Ногоҳ салқин келди август сўнгида Ёмғир ёғиб ўтди
***
Ногоҳ салқин келди август сўнгида,
Ёмғир ёғиб ўтди бугун эрталаб.
Эрталаб - сабрнинг кўзи ўнгида –
Мен сенинг исмингни айтдим эркалаб.

Ногоҳон ўзгариш этдими таъсир,
Ё салқин хотиранг етди – билмадим:
Кўнглимни эрталаб этмадим таҳрир -
Эркалаб исмингни айтдим. Йиғладим.

Тушиндим - тақдиринг ишин юритган
Беюрак ройишлар ҳақлидир, ҳақли.
Ўйладим: - Албатта, мени унитган! -
Албатта, бахтлидир! Албатта, бахтли!

Асли бу мунг нечун? Тақдир ҳал бўлган.
Умрдан неча кун қолди? Билмадим.
Сенсиз ўлмоғимга қисматим кўнган...
Барибир йиғладим.

Усмон Азим
ТЕЛЕФОНХАТЛАР Кел Қайдасан Келгин Қайдасан Соғинчингда ўй хаёлингда
Forwarded from 📓Usmon Azim (И Хасанов) via @like
ТЕЛЕФОНХАТЛАР
- Кел!
- Қайдасан?
- Келгин!
- Қайдасан?
- Соғинчингда, ўй-хаёлингда...
- Йўқ, хаёл ҳам етмас жойдасан!
- Заволимда ва камолингда,
Тушларингда, олис юлдузда,
Фарёдингда – куч етмаган дам...
- Қаердаса-а-ан?..
- Сўрама! Бизга
Учрашмаслик бахти берилган.


Усмон Азим
26.08.2016
Ҳар кеча хотиринг юракка қайтар забт этар лаҳзада
Forwarded from 📓Usmon Azim (И Хасанов) via @like
* * *

Ҳар кеча
хотиринг юракка қайтар,
забт этар
лаҳзада
жону жисмимни.
Ташқари чиқаман —
кеча мунаввар...
Шунда
такрорлайман йиғлаб исмингни.

Аммо ўртамизда бепоён кеча —
юлдузлар ўртанган сокин бир хилқат.
Ёлғизим,
мабодо
овозим етса,
ишонма...
йиғлама...
унутма фақат.

Усмон Азим
Сенинг ёдинг билан боқдим хазон рангин хазон рангин
Сенинг ёдинг билан боқдим – хазон рангин, хазон рангин!
Бошим айланди... Кўз юмсам, кўрармен: ҳар томон рангин.

Хазонгоҳ ичра оғочмен... Келар-келмас-келар... Бир-бир
Узарман доналаб япроқ – ишонч рангин, гумон рангин.

Хазонгоҳ ичра оғочмен...Кел-эй! Бир тилда минг япроқ
Ўқур афсун сени чорлаб, уриб чарх – бу лисон рангин.

Йўқотмак, изламак, топмак... – баҳор, ёзимда юз-минг ранг,
Хазоним беҳисоб серранг; фиғонким, беомон рангин.

Бу олам бирранг ўлгай – ол. Юрак, ёрилмайин тургил,
Ахир, жунбишларинг муҳлик – ёмон рангин, ёмон рангин.

Ахир, бир лаҳзанинг мингдан бирида туш аро маъюс
Кулиб ўттингу, тушлар, оҳ! – ҳамон рангин, ҳамон рангин.

Сенинг ёдинг! Ўшалким, нур ичинда аршни бўйлатгай,
Оёғимда қаро Ер, бошда кўм-кўк Осмон рангин...

Нодира Афоқова